“Қора тош” сабаб Исломни қабул қилган Британиялик разведкачи
10.3.2018 2274

Ислом дини тарихини ўрганаётган шарқшунослар Каъбадаги Қора тош тарихини яхши биладилар. Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг ҳадисларида Қора тош жаннатдан туширилган тош экани, у энг бошида сут каби оппоқ бўлган-у, кейинчалик инсониятнинг гуноҳлари оқибатида қорайиб кетганини сўзлаганлар.

Абдуллоҳ ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам): “«Ҳажарул Асвад жаннатдан сутдан ҳам оқ бўлган ҳолида нозил бўлган. Уни бани одамнинг гуноҳлари қорайтирган», дедилар».

(Термизий ривояти)

Бу ҳақидаги маълумотларни ўқиган Кембриж университети География жамиятининг  британиялик шарқшунослари, Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг сўзларини инкор этиш мақсадида Маккадан Қора тошнинг бир бўлагини олиб келиш учун жосус жўнатадилар. Бу билан улар мусулмонларга ҳадисларнинг ишончсиз ва асоссиз эканини исботламоқчи бўладилар. 

Маккага йўл олган жосус аввало Марокашга бориб етти йил давомида араб тилини мукаммал ўрганади. У ўша ернинг лаҳжасигача ўзлаштириб, марокашлик зиёратчи сифатида Мисрга қараб йўл олади.

Мисрга келган жосус, бу ерда мисрлик мусулмонлар билан бир кемада Ҳижозга сафар қилади. Авваллари зиёратчилар сафарга чиқаётганларида егулик ва зарур эҳтиёж учун нарсаларни ўзлари билан олиб юрганлар. Сафар давомида ўзи билан ҳеч вақоси йўқ бўлган британиялик жосусни мусулмонлар ўз таомлари ва емакларидан меҳмон қиладилар. Улар унга шунчалик ғамҳўрлик кўрсатадиларки, буни кўрган жосус ҳайратдан лол қолади. Мадинага етиб келган жосус Мадинанинг гўзаллиги ва файзига маҳлиё бўлиб қолади. Маккага келгач эса, Каъба ва унинг виқори олдида сўз тополмай, ёқа ушлайди. Каъбанинг ҳар томонлама мукаммал қурилиши, шу билан бирга содда ва ўта виқроли кўринишидан таъсирланган элчи “Кўрганларим менинг қалбимни ларзага солди”, дейди.

Шунга қарамай разведкачи ўз ниятидан қайтмайди ва бир иложни қилиб Каъбанинг ичига киради. Ушбу воқеа 19-асрда бўлиб ўтган. Бу вақтларда зиёратчилар ҳозиргидек кўп бўлмаган. Каъба ҳам у даражада қаттиқ қўриқланмаган. Қисқаси, исталган киши ҳаракат қилса Каъбанинг ичига кириши мумкин бўлган.

Каъбага кирган жосус Қора тошнинг бир четидан кичкинагина бўлакчани олишга муваффақ бўлади. Тошни қўлга киритиши билан изига қайтиб, Жиддадаги Британия консуллигига учрашади. Консулликдагилар мазкур воқеадан хабар топгач, ўз вазифасини адо қилган жосус шарафига зиёфат берадилар ва гўёки Ислом дининг расули Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га қарши далил қўлларида тургандек суюнадилар.

Шундан сўнг жосус Австралия кемасига ўтириб Англияга етиб келади ва келибоқ, Ҳажарул асваднинг қўлга киритилган бўлагини Лондондаги табиий тарих Музейига тафтиш учун топширади. Тафтиш натижасидан маълум бўладики, мазкур тош Ер жисмларига мутлақо ўхшамайди, ҳаттоки унинг сифатига ўхшаши ҳам Ерда мавжуд эмас. Тош асли метеорит бўлиб, коинотдан Ерга тушган метеортиларнинг уникал (ноёб) тури экани исботланади.

Ушбу исбот британиялик жосусни лол қолдирди. Ушбу далилга қўшимча бўлган сафар давомидаги мусулмонларнинг гўзал муносабатлари унда Ислом динига муҳаббат уйғотди ва у мусулмон бўлди. Ислом динини қабул қилган жосус хаёти давомида “Маккага саёҳат” номли икки қисмдан иборат китоб ёзади. Китобнинг биринчи қисмида у ўзининг мусулмон бўлишидан аввалги ҳолати, Ислом динини қоралаш ниятида қилган ҳаракатлари ҳақида ёзган бўлса, иккинчи қисмида мусулмон бўлганидан кейинги ҳаёти, Аллоҳ ва Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи васаллам)га бўлган муҳаббати ҳақида гўзал тарзда хикоя қилган.

 

Интернет материаллари асосида

 Қосимхон Бойханов тайёрлади

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 51202
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

5309