ОИЛА— МУҚАДДАС ҚЎРҒОН
22.10.2017 11337

Маълумки, динимизда муқаддас нарсалар бор. Муқаддас деганда қалбда алоҳида ўрин тутган. Инсон уни қалби билан эъзозлаб, амали билан улуғлаши керак бўлган нарса тушунилади.

 

Мисол учун ота-онани ҳурмат қилишни олайлик.

 

Бир инсонга ота-онаси зулм қилди. Шариат бўйича зулм қилган одамдан ҳаққи олиб берилади. Лекин зулм қилувчи инсон ота ёки она бўлса, унда унинг ҳаққи олиб берилади, деган тушунча йўқ.

 

Бир саҳобий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, ота-онага итоат қилиш ҳақида сўраганда:


وإنْ ظَلَمَا


«Агарчи зулм қилишса ҳам, уларга итоат қил», деганлар.

 

Савол туғилади: Нима учун бошқа одам зулм қилса, ҳаққи олиб берилади-ю, ота-она зулм қилса бу тушунча йўқолади?

 

Бунинг жавоб қуйидагича: Чунки ота-она динимизда муқаддас ҳисобланади. Уларга итоат қилиш Аллоҳ ва Унинг Расулига итоат қилишдан кейинги ўринда туради. Шунинг учун уларнинг ҳақлари бошқа ҳақлардан фарқ қилади.

 

Бу мисолни келтиришимиздан мақсад, оила муқаддаслигини тушунтириш учун эди.

 

Оила ҳам динимизда муқаддас саналган нарсалардан биридир. Оиланинг асосчиси бўлган эру хотин бу муқаддас қўрғонни асраб-авайлаши керак. Арзимаган нарсани деб, бу муқаддас қўрғон бузулмайди.

 

Мисол учун, хотин ёки эр бир хато қилиб қўйди. Ёки иккисидан бирини қанақадир айби бор. Энди мана шу айбни ёки камчиликни деб бир оила ажрашиб кетиши мумкин эмас.

 

Агар мана шу камчиликлар бошқа алоқаларда бўлса, у камчиликни бартараф этиш мақсадида ўша алоқани тўхтатиб қўйса бўлади. Мисол учун биров сиз билан шерикчиликда ишламоқчи эди. У бу шерикчилик асносида айб ва нуқсонларга йўл қўйди. Энди шариатда ўша шерик билан ишни давом эттирмаслик ва шартномани бекор қилиш мумкин.

 

Аммо оилада камчилик ёки хатолик ўтса, Аллоҳ бу камчиликни талоқ қўйиш йўли билан эмас, ислоҳ йўли билан бартараф этишга чақиради.

 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида шундай деган эдилар:


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: اسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ، فَإِنَّ الْمَرْأَةَ خُلِقَتْ مِنْ ضِلَعٍ، وَإِنَّ أَعْوَجَ شَيْءٍ فِي الضِّلَعِ أَعْلَاهُ، فَإِنْ ذَهَبْتَ تُقِيمُهُ كَسَرْتَهُ، وَإِنْ تَرَكْتَهُ لَمْ يَزَلْ أَعْوَجَ، فَاسْتَوْصُوا بِالنِّسَاءِ«

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларга (яхши) муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилгандир. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан, агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Шундай экан, аёлларга (яхши) муомала қилинглар!» дедилар».

 

Мана, оила муқаддаслигига эътибор беринг. Бу ҳадисда аёл киши хато қилиши мумкинлиги ва эркак киши ўша хатога кўниб яшаш кераклиги айтилмоқда.

 

Нимага? Чунки бу қўрғон муқаддас. Бу қўрғонда инсон баъзи ҳақларидан воз кечишига тўғри келади.
Аллоҳ таоло муқаддас оиланинг хонимаси томонидан камчилик ёки хато содир бўлганда, эр кишини уни ёмон кўрмасликка аксинча унга қуйидагича ёндошишга чақирган:


وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ فَإِنْ كَرِهْتُمُوهُنَّ فَعَسَى أَنْ تَكْرَهُوا شَيْئًا وَيَجْعَلَ اللَّهُ فِيهِ خَيْرًا كَثِيرًا [النساء : 19]

 

«Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, (билиб қўйингки,) балким сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ (сизлар учун) кўпгина яхшилик пайдо қилиши мумкин».

 

Нима учун? Чунки оила муқаддас.
Шундай экан ҳар биримиз оиламизни муқаддас билиб, унга хиёнат қилмасликка ва арзимаган хатоларни деб муқаддас қўрғонни бузмасликка ҳаракат қилайлик.

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215929
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24507