“Мусулмонлар бир тана кабидирлар...” ҳадисининг илмий мўъжизаси
19.5.2018 3200

Нўъмон ибн Башир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: ”Мўминлар бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ғамхўрликда бамисоли битта тана кабидирлар. Агар танадаги бир аъзо оғриб қолса, қолган аъзолар бедорлик ва иситма билан унга жўр бўлишади”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Мазкур ҳадисда мусулмонларни бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чорланиб, ҳар бир ўзини мўъмин деб билган киши ўз диндошига муҳтож пайтида ёрдам бериши шартлиги марҳамат қилинган. Буни қарангки, тиббиётда ушбу ҳадиснинг илмий исботи ҳам мавжуд экан.

Замонавий илмий-тиббий тадқиқотлар инсон танасининг бирор аъзоси шикастланса ёки касалланса, қолган тана аъзолари бундан таъсирланишини аниқлади.

Масалан, бирор аъзо касалланса, миянинг сенсор (таъсир) марказлари гипоталамус (ҳавфсизликни назорат қилиш маркази)га “мусибат” ҳақида сигнал жўнатади. Гипоталамус ўз навбатида, гипофизни ёрдамга чақиради. Гипофиз эса, танадаги барча эндокрин безларини қўзғатиб, уларни  касалланган аъзога ёрдам бериш учун қолган аъзоларни оёққа турғазувчи гормон ишлаб чиқаришга мажбур қилади. Ушбу “чақириқ”дан сўнг қўзғалган ҳар бир аъзо, ўз имкони даражасида бор кучи билан шикастланган аъзони қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Мисол учун юрак танада қон тезроқ айланиб, ўша аъзо қон билан яхшироқ таъминланиши  учун янада тезроқ ура бошлайди. Томирлар эса “мусибат жойига” имкон қадар кўпроқ кислород, антитела, гормон ва оқсиллар етиб бориши учун кенгая бошлайди. Бу эса ўз навбатида, шикастланган аъзонинг қувватга тўлиши ва ўзини қайта тиклашини тезлаштиради.

Бутун танада касал аъзога ёрдам бериш учун оқсил ва ёғлар парчаланиши жараёни тезлашади. Бу ҳолат ҳар томондан тана аъзоларидан келаётган ёрдам токи заиф аъзо ўзини тўлиқ тиклаб олгунига қадар давом этаверади.

Хасталанган аъзодан мияга узатилаётган нейроимпульслар ҳақиий маънода “ёрдам илтижоси”ни акс эттиради. Шуни айтиш лозимки, кесилган, ёрилган ва умуман очиқ шикаст олган аъзолардан оқиб чиқаётган қон ўша аъзога теккан бегона модда ва заррачаларни ўзи билан олиб чиқиб кетади, шу билан у аъзони заҳарланишдан сақлайди.

Юқорида тавсифи келтирилган аъзоларнинг бир-бирини қўллаб-қувватлаш функцияси худди мусулмонларнинг ўзаро бирдамлигига ўхшайди. Мабодо, бирор-бир мусулмонга азият етса, қолган барча мусулмон уммати уни ҳимоя қилиш учун ошиқади. Уни мусибатдан қутқариш учун қўлидан келган ёрдамини аямайди.

Дарҳақиқат, инсон танасининг яралиши мўжиза. Буни тўлиқ ўрганиб, унинг яширин қирраларини очиш учун баъзан инсон ақли ожизлик қилади. Тананинг ички аъзоларининг ўзаро алоқаси, нейроимпульслар ҳақида ҳали билиш у ёқда турсин, хатто тасаввур қилиш ҳам мушкул бўлган пайтда Расулимиз (салоллоҳу алайҳи васаллам)нинг марҳамат қилган мазкур ҳадислари ул зотнинг ҳақ элчиси, Ислом умматининг ҳақиқий йўлбошчиси эканидан далолат беради.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553