Мошнинг фойдали хусусиятлари

25 Dek 2015 3237

     Мошда кўп миқдорда мия, юрак ва асаб тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаб турувчи барча фойдали моддалар ― магний, фосфор, калий мавжуд. Агар истеъмол қилинадиган таомлар рўйхатига мунтазам мошли овқат қўшилса, стресс ҳолатларни осонлик билан ўтказиш ва ўзини йўқотмасликка эришилади, хотира ва кўриш қобилияти яхшиланади, суяклар ва бўғимлар янада мустаҳкамроқ бўлади. Мошда аллергия ва астмани енгишда ёрдам бериш каби шифобахш хусусиятлар ҳам бор. Мошдан фойдали кўкат-ниҳол ундириб олиш учун уни йиғиб териб олинганидан икки йилдан кўп муддат ўтмаган бўлиши лозим. Бунинг учун намлик кириб туриши учун тагида тешиклари бор идиш олинади.
      Идишнинг тагига юпқа мато (масалан, марли-дока) солинади, сўнг идишга мош солинади. Бу идишдан каттароқ бошқа идиш олиниб, унинг ичига биринчи идиш қуруқ мош билан солинади. Сўнгра мош устига уни кўмиладиган даражада сув солинади. Қуруқ жойга қўйилади. 4 соат ўтгач, сув тўкиб ташланади ва янгитдан сув қуйилади. Кейинги кун мош униб, кўкариб чиққанини кўрасиз. Шундан 3 кун ўтгач, униб чиққан кўкат ниҳолларини тагидаги мош уруғлари билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Фақат ейишдан олдин уларни ювишни унутманг. Баъзи ҳолларда униб чиққан уруғлар аччиқ таъм беради, буни тўғрилаш осон, уларни қайноқ сувда ювиб ташланса бас.
       Жаннатмакон диёримизда мошдан мошкичири, мошхўрда ва мошугра каби турли лаззатли таомларни тайёрлаб, уларни хуш кўриб тановул қиламиз.

 

Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади   / www.muslim.uz /