Мисрликлар рамазонда озиқ-овқатга қанча пул сарфлайди?
25.5.2018 3180

Рамазон ойида мисрлик оилаларнинг сарф-харажати сезиларли даражада ошади. Магазиндаги нарх-наволар ҳам юқорига қараб интилади.

"Рамазон ойининг ўзига хос анъаналари ва ўзига хос кайфияти бор. Бу вақтда харидорларнинг ўзини тутиши юз фоиз ўзгаради. Оиланинг ўртача озиқ-овқат харид қилиши ортади. Ўтган йили мисрликлар рамазон ойида 41 миллиард миср фунти (тахминан, 2.3 миллиард доллар – таҳр.)сарфлашган. Бу йил эса ушбу рақам – 51 миллиардга (3 миллиард доллар) бориши кутилмоқда", дейди Миср иқтисодий тадқиқотлар клуби директори Рашад Абдо.

Унинг таъкидлашича, кўплаб мисрлик оилалар бу ойга, айниқса, озиқ-овақт масаласида жуда катта эътибор қаратадилар. "Улар пулларини фақат ўзларининг оиласи учун эмас, балки камбағал қўшнилари ва кўчалардаги қашшоқларга ҳам сарфлайдилар. Ўзига тўқ одамлар шундоқ кўчаларнинг бўйларида ифторликлар ва саҳарликлар ташкил қилади. Бу ифторлик ва саҳарликларнинг ҳар бирида бир неча ўнлаб, юзлаб ҳатто ўзлари учун оддийгина ифторлик дастурхони тузашга ҳам иложи етмайдиган рўзадорлар меҳмон бўлади. Ана шу сарфу харажатлар ҳам умумрамазон чекига киради, дейди Абдо.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554