Маккий ва маданий суралар
5.1.2016 3485

     Қуръони каримдаги суралар нозил қилиниши жиҳатидан Маккий ва Маданийларга бўлинади.
     Маккий сураларни Маданий суралардан ажратиб турувчи умумий қоидалар шундан иборатки, унда пайғамбарлар қиссалари, қавмларининг ўз пайғамбарларига қилган ёмонликлари, сўзларини ёлғонга чиқаришлари, бир қанча ибратли ваъз ва насиҳатлар, етимларнинг молига хиёнат қилиш ва қизларни тириклай кўмиш билан мушрикларнинг жиноятлари фош этилиши, тавҳид ва якка Аллоҳга ибодат қилишга чорлаш, ширкдан сақланиш, қайта тирилиш ва жазо кунини исботлаш, қиёмат ва унинг қўрқинчлари, жаҳаннам ва унинг азоблари, жаннат ва унинг неъматлари, шунингдек, мушриклар билан ақлий далиллар асосида баҳслашиш зикр қилинган.
    Маккий суралар оятлари лафзлари қувватли, жарангдор бўлиши билан бирга ибораларнинг қисқа–қисқа келиши, қулоқларга эшитилиши жарангдор, шиддатли бўлиши, қасам лафзининг кўп ишлатилиши орқали маънони таъкидлаши билан алоҳида ажралиб туради. Уларда ” یا أیها الناس”лафзи билан хитоб қилинади, суралари ҳижоийя ҳарфлари билан бошланади.” الم، الر، حم” каби. Фақатгина Бақара ва Оли Имрон суралари бундан мустасно. Кўпгина сураларида сажда оятлари зикри келган.
     Маданий сураларнинг ҳазрат Муҳаммад Мустафо (сав) ҳазратларининг Мадина шаҳрига ҳижрат қилганларидан кейин нозил бўлган. Қуръони каримнинг жуда кўп оятлари бу шаҳарда нозил бўлди. Мадинада жамиятнинг ўзига хос хусусиятлари ва одамларнинг яшаш шароитлари Макка шаҳридан фарқ қиларди.
     Мадинада мусулмонларнинг вазияти ўзгара борди. Улар аста-секин қудратга эришдилар. Бу шаҳарда аҳли китоб ва мунофиқлар каби гуруҳлар бор эди. Шу сабабли бу ерда жуда кўп воқеа-ҳодисалар рўй берди.
      Маданий сура ва оятларни ажратиб турувчи умумий қоидалар шундан иборатки, унда ибодат, муомалат (олди-берди ва савдо муносабатлари), жазо, шариъат ҳукмлари, оилавий тартиб қоидалар (никоҳ, талоқ ва шу каби масалалар), мерос масалалари, ижтимоий алоқалар, уруш ва тинчлик ҳолатида халқаро муносабатларнинг йўлга қўйилиши, идора қоидалари ва қонунчилик масалалари, аҳли китобларга (яҳудий ва насронийларга) қаратилган хитоб ва уларнинг Исломга чорланиши, мунофиқларнинг тутган йўлларини фош қилиш ва шунингдек, шариатни аниқ белгилаш, мақсад ва вазифаларини ойдинлаштириб бериш кабилар зикр қилинган. Маданий суралар оятлари узунлиги, фарз амаллар ёки жазо турлари баён қилингани, мунофиқлар зикри келгани, аҳли китоблар билан баҳс мунозаралар борилгани ва оятларининг أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا يَا Яъни: Эй, имон келтирганлар! лафзи билан бошланиши билан алоҳида ажралиб туради.


Маданий суралар адади 20 та бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

 

1.Бақара, 2.Оли Имрон, 3.Нисо, 4.Моида, 5.Анфол, 6.Тавба, 7.Нур, 8.Аҳзоб, 9.Муҳаммад, 10.Фатҳ, 11.Ҳужурот, 12.Ҳадид, 13.Мужодала, 14.Ҳашр. 15.Мумтаҳана, 16.Жумаъ, 17.Мунофиқун, 18.Талоқ, 19.Таҳрим, 20.Наср.

 

Маккий ва Маданий деб ихтилоф қилинган суралар адади ўн иккита:

 

1.Фотиҳа, 2.Раъд, 3.Ар-Роҳман, 4.Саф, 5.Тағобун, 6.Мутаффифун, 7.Қадр, 8.Баййина, 9.Залзала, 10.Ихлос, 11.Фалақ, 12. Нос.

 

       Қолган саксон иккита (82) сура Маккий суралар бўлиб, Қуръон сураларининг умумий сони (114) бир юз ўн тўрттадир.

 

Илёс Аҳмедов тайёрлади / www.muslim.uz /

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 62244
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

8168