Луқмони Ҳаким ўғлига айтган насиҳатлари
21.5.2018 2888

Луқмони Ҳаким ўғлига айтган насиҳатлари ҳукмингизга ҳавола қилишни лозим топдик.

“Эй ўғлим! Тиззангни олимлар тиззасига яқин тут. Уларнинг мажлисларида бўл! Улар билан бирор масалада тортишма, нафратига йўлиқасан. Дунёдан насибангни ол, касбдан топган нарсангдан охиратинг учун ҳам сарфла. Дунёдан бутунлай юз ўгириб, кимларнингдир бўйинида юк бўлиб қолишдан сақлан. Аҳмоқлар билан ҳамсуҳбат бўлма, икки юзламачиларга аралашма. Сабабсиз кулма, мақсадсиз юрма, ўзинг учун аҳамияти бўлмаган нарса ҳақида савол берма, ўз молингни зое этма, ўзганинг молини ислоҳ эт. Охират учун ҳозирлаган амалинг ўз бойлигинг, тарк этган амалинг эса камчилигингдир. Эй ўғлим! Ким раҳмли бўлса, раҳматга сазовор. Ким хомуш бўлса (кўп гапирмаса), омонлик унга ёр. Ким яхшиликдан гапирса, давлатга давлат қўшилади. Ким ёмонликдан сўзласа, гуноҳ узра гуноҳга ботади”.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлида собитқадам айласин. Аллоҳ таолонинг тўғри йўлидаги солиҳ бандалари қаторида бўлиб, турли фирқа, адашган оқим ва залолат йўлларидан ўзимиз ва фарзандларимизни ҳифзу ҳимоясида сақласин. Яратганнинг Ўзи ёшларимизни турли ёт ғоя ва фикрлардан узоқда қилиб, илму-маърифат, одобу-аҳлоқ фазилатлари билан зийнатласин. Омин.

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом

билим юрти талабаси

Ойбек Маърупов

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216907
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589