ИШОНМАСАНГИЗ СИНАБ КЎРИНГ
13.8.2017 3827

 

   Динимиз башариятнинг ҳис туйғуларини риоя қиладиган дин. Етим қолган бола пул билан ҳам топиб бўлмайдиган улуғ ҳис туйғулардан маҳрум бўлади. Ўзини боладек ҳис қилиш, эркаланиш, инжиқлик қилиш, биров хафа қилганда, йиғлаб шикоят қилиш. Касал бўлганда, меҳрибон инсонлар тафтидан баҳраманд бўлиш. Емоқчи бўлган нарсаларини олдириш. Ўйнамоқчи бўлган ўйинчоқ ва бошқа нарсаларни мажбурлатиб олиш ва ҳоказо. Бу ҳис туйғуларни фақат ва фақат ота-она орқали олиш мумкин. Етим болада эса бу ҳис туйғуни берувчи ота-онаси ёки улардан бири бўлмайди.

 

   Бандаларини ва уларнинг ҳис туйғуларини яратган Аллоҳ бу бўшлиқни тўлдиришга уринган ҳар қандай бандасига улкан мукофотларни ваъда қилди.

 

Муборак ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 

أَنَا وَكَافِلُ الْيَتِيمِ فِي الْجَنَّةِ هَكَذَا. وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ وَالْوُسْطَى، وَفَرَّجَ بَيْنَهُمَا شَيْئًا.

 

«Етимни қарамоғига олган мен билан жаннатда мана бундайдир» деб, кўрсаткич ва ўрта бармоқлари билан, уларнинг орасини озгина очиб ишора қилдилар”.

 

   Етимга яхшилик қилиш бағритош одамнинг қалбини юмшатади. У бу иллатдан етимга яхшилик қилиш орқали қутулади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб қалби қаттиқлиги ҳақида шикоят қилди. Шунда Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 

أتُحِبُّ أنْ يَلِينَ قَلْبُكَ وتُدْرِكَ حاجَتَكَ ارْحَمِ اليَتِيمَ وامْسَحْ رَأسَهُ وأطْعِمْهُ مِنْ طَعامِكَ يَلِنْ قَلْبُكَ وتُدْرِكْ حاجَتَكَ

 

«Қалбинг мулойим ва ҳожатларинг раво бўлишини истайсанми? Унда етимга меҳрибонлик қил, унинг бошини силаб таомингдан едир шунда қалбинг юмшоқ ва ҳожатинг раво бўлади», дедилар.

 

  Бу ҳадиси набавийни ғарблик олимлар тажриба қилишди. Тўлдирилган анкетадаги маълумотга суяниб олтита қалби қаттиқ одамни олиб уларга бир ҳафталик харажат учун катта маблағ беришди ва ҳар бирига биттадан етим болани бириктириб берилган маблағларни етим болани кўнглини олиш ва уларни хурсанд қилиш учун сарфлашга буюришди. Орадан бир ҳафта ўтиб қалби қаттиқ еттита одамни кинотеатрда қайғули видео филм қўйишда, олтитасидан бештаси филмнинг ярмидан бошлаб охиригача кўз ёш тўкиб йиғлади. Биттаси эса филмнинг охирида озгина йиғлади.

 

Абдурауф Диблажий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

 

“Қачон ишим юришмаса, ёки кўзлаган мақсадимга эришмасам етим қўшнимизнинг олдига чиқиб унга эҳсон қилар эдим ва ҳожатим раво бўларди.

 

Сиз ҳам бир синаб кўрингчи!

 

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216302
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550