Ирим-сиримлар билан бахтли бўлиш мумкинми?
16.8.2017 6969

Яқинда масжидимиз олдига бир қимматбахо машина келиб тўхтади. Удан кекса бир аёл балоғат ёшидаги қиз набираси билан тушиб келди. Салом-аликдан сўнг, онахон "Бу масжид качон қурилган?", дедилар. 19 асрда вурилганлигини айтдим. Шунда онахон "Болам, мана шу набирамни ҳеч ҳам бахти очилмаяпти. Совчилар келишяпти-ю, аммо арзимаган нарсани бахона қилиб, қайтиб кетишяпти. Кеча бир кучли (одам ўқийдиган) Фолбинга борсам "Бир эски (кўхна масжид) остонасидан набирангиз 7 марта хатлаб ўтсин", деди. Шунинг учун ушбу масжид қадимий эканлигини эшитиб, олдингизга келдик”, деди.

Бу мени хайрон қолдирди: "Онахон, тақдир бу Аллоҳдан. Агар Аллоҳ ўзи хоҳласа, набирангизнинг бахти очилиб кетади. Агар яратган Эгам хоҳламаса эски, қадимги масжид остонасидан ҳар қанча хатлаб ўткани билан бирор бир ўзгариш бўлиши мумкинмас. Ундан кўра, исмингизни ва набирангизни исмини айтинг. Жума куни катта жамоат билан дуо қиламиз”.

Онахон рози бўлдилар. 2 та Жума намозида дуо қилдик. Дуоларни қабул қилгувчи зот, дуоларимизни қабул қилди ва яқинда Онахон келиб, набираларига яхши бир хонадондан, диёнатли йигитдан совчи келиб, бир ярим ой ичида никоҳ тўйи бўлишини айтдилар.
Мен "Онахон, набирангизнинг ёши неччида ўзи? Онахон "31 ёшда", дедилар ҳамда айтдилар-ки, "Набирамни олиб бормаган фолбиним, ажармаган ирим-сирим амалим қолмади. Ҳаммаси бекор экан. Кўпчиликни дуосида гап кўп экан. Тақдир Аллоҳдан эканига яна бир бор амин бўлдим", деб йиғлаб раҳмат айтиб бердилар.

Хулоса: Бугун иши юришмаса, фарзандларининг бахти очилмаса, бемор бўлса, қарздор бўлса, фолбинга чопадиганлар кам эмас. Уларга айтаримиз: тақдир фақат яратган Аллоҳ измидадир. Бахтни фақат Аллоҳдан сўранг, амалларингизни тўғриланг!

 

         Дилшод Умуртоев

Яҳё қори жоме масжиди имом-хатиби

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216386
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553