Ҳижр сурасида табиат ҳодисаларининг баёни
16.11.2016 5761

    Муқаддас Қуръони Карим оятларида бутун оламнинг тузилиши ҳақида ғоятда кўплаб маълумотлар хабар қилинган. Ёмғир ҳосил қилувчи шамоллар ҳақида хабар берувчи мана бу ояти каримага эътибор берайлик: "Биз шамолларни (булутларга) ҳомиладор бўлган ҳолларида юбордик, осмондан сув (ёмғир) ёғдириб, сизларни у билан суғордик". ( Ҳижр сураси, 22-оят) 
    Оятда ёмғирнинг ҳосил бўлиш жараёнида биринчи босқич сифатида айнан шамолларга эътибор қаратилган. Йигирманчи асрнинг бошларигача агар ёмғирнинг ҳосил бўлишида шамол иштирок этса ҳам, унинг вазифаси фақат булутларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юришдангина иборат деб саналарди. Аммо замонавий метеорологик тадқиқотлар шамолларнинг ёмғир ҳосил бўлишида ўзига хос “оналик” вазифасини бажаришини аниқлаб берди.
    Уммон ва денгизларнинг сатҳида кўпик ҳосил бўлиши натижасида ҳар лаҳзада сон-саноқсиз ҳаво пуфакчалари вужудга келади. Бу пуфакчалар ёрилганда, миллиметрнинг юздан бирича келадиган майда сув зарралари ҳавога сочилиб кетади. Аэрозоль деб аталувчи бу заррачалар шамол таъсирида қуруқликдан келган чанг билан аралашиб, сўнг атмосферанинг юқори қатламларига кўтарилиб кетадилар. Шамол юксакларга кўтариб кетган мана шу заррачалар бу ерда сув буғларига дуч келадилар. Сув буғлари мана шу заррачаларни дарҳол ўраб олади. Уларнинг зичлиги тобора ортиб бориб, аста-секин сув томчиларига айланади. Сув томчилари ҳам бир-бирига қўшила бориб, ёмғир булутларини ташкил қилади, улар эса намликка тўйинган ҳолда, бироздан сўнг Ерга ёмғир ёки бошқа турдаги ёғин кўринишида ёғила бошлайди.
   Бошқача қилиб айтганда, ёмғирнинг ҳосил бўлиш жараёнида шамол ўзига хос “оналик” вазифасини ўтайди, яъни булутларни шамол вужудга келтиради. Бу жараён айнан ояти каримада баён қилингандек кечади.
     Ўн тўрт аср аввал инсонлар ёмғирнинг қандай ҳосил бўлиши, бу жараёнда шамолнинг қандай вазифа ўташи ҳақида ҳеч қандай жиддий тасаввурга эга эмас эдилар.

 

Манба:  www.quran.uz 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216293
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24549