Фарзандингизга 3 та сифатни сингдиринг
19.4.2017 4736

1. Ишонч.
Инсоннинг ички кучи ўзига ва ўз кучига ишонч кўмаги билан янада ортади. Фарзандингизга динига, эътиқодига ва ўз кучига бўлган ишончни сингдиринг-ки, бурчларига садоқатли бўлади. Аллоҳнинг буюрганларини ҳеч бир иштибоҳ ва гумонларсиз, ишонч билан адо этади. Бунинг учун эса бу сифатлар ўзимизда бўлиши керак. Фарзандлар биздан ўрнак олади.

 

2. Жавобгарлик.
Ўз хатолари учун бошқаларни айблаш – бу бахтсиз ҳаётга тўғри йўл, демак. Ота-онанинг асосий бурчларидан бири болаликдан фарзандлага шахсий жавобгарлик ҳислатини сингдиришдир. Ўз амалларига нисбатан жавобгарликнинг сингдирилиши уни жасоратга ва мустақил шахс бўлишга ундайди. Дастлабки, пайтларданоқ кичик муаммоларни ўзи ҳал қилишга ўргатиб бориш жоиз.

 

3. Некбинлик (Оптимизм)
Аллоҳ Таоло (қудсий ҳадисда) шундай марҳамат қилади: “Мени бандам қандай гумон қилса, Мен шундайман. Мени зикр қилганида, у билан биргаман. Агар ёлғиз ўзи зикр қилса, Мен ҳам Ўзим зикр қиламан. Агар Мени жамоат орасида зикр қилса, Мен унинг жамоатидан ҳам яхшироқ гуруҳ орасида зикр қиламан. Агар банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман.
(Яъни, бандам турли ибодат ва яхшиликлар билан яқин бўлса, Мен ундан ҳам зиёда иноят ва карамларим билан меҳрибонлик қиламан)”. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

 

Кўриниб турибдики, доим яхшиликни ўйлаш, ишонч, умидворлик ва Ҳақга муҳаббат – инсон ҳаётини сурурга тўлдиради. Инсон ўз фикрлари билан туйғуларни ва эмоционал ҳолатларни назорат қилади. Шунинг учун болаларга яхши нарсаларни ўйлаш, эзгу орзу-ниятлар қилиш ва ёмон ўй-фикрлардан йироқ бўлишга ўргатиш жуда муҳим.

 

Аллоҳ Қуръони каримда бир неча бор биз Ундан фақат яхшиликларни кутишимиз ва Ўзидан умид билан сўрашимиз ҳақида буюрган. Шу учун банда хаттоки қилган гуноҳларини кечиришини астойдил сўраса, нажот топиши айтилади.

 

Манба:Islam-today

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216409
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553