Фан тупроқ ҳақидаги ҳадиснинг ҳақлигини тасдиқлади
20.8.2017 3564

   Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менга мендан олдин ҳеч кимга берилмаган беш нарса берилди. Менга бир ойлик масофадаги кучли қўрқинч ила нусрат берилди. Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди. Бас, менинг умматимдан кимга намоз ўқиш етса, ўқисин. Менга ўлжалар ҳалол қилинди, мендан олдин ҳеч кимга ҳалол қилинмаган эди. Менга шафоат берилди. Пайғамбар ўз қавмига хос қилиб юборилар эди, мен барча одамларга умумий қилиб юборилдим», – дедилар».

   Ана шу ҳадисдаги Менга ер масжид ва покловчи нарса қилинди. Бас, менинг умматимдан кимга намоз ўқиш етса, ўқисин”, деган жойига эътибор қилган бўлсангиз, Аллоҳнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга берган улуғ неъматларидан бири Ерни покловчи нарса қилиб қўйгани айтилади.  Яъни сув бўлмаган чоғда мусулмон киши покланиши ер-тупроқ билан, хусусан, таҳорат ва ғусл ўрнига таяммум қилиши мумкин экани битилган.

   Яқиндаги бир гуруҳ олимлар аниқлашича, тупроқ таркибида антибиотиклар, яъни турли хил бактериялардан тозаловчи хусусият мавжуд ва чиндан ҳам ер дезинфекция қилувчи воситадир.

   Тадқиқот доирасида олимлар даволаш қийин бўлган бактерияларга қарши курашувчи воситани тупроқдан олиб, синаб кўришди. Узоқ вақт давом этган лаборатория синовлари мобайнида тупроқ 24 соат вақт ичида бактериялар оиласини йўқ қилган. Тупроқ қўлланилмаган худудда эса бактериялар оиласи 45 мартага кўпайган.

   Олимларнинг хулосасига кўра, агарда тупроқда ана шундай курашувчан антибиотиклар мавжуд бўлмаганида одамлар аллақачон турли вирус ва бактериялардан қирилиб кетган бўлар эди.

 

Интернет манбалари асосида тайёрланди

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216413
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553