Дуоим қабул бўлсин десангиз
23.7.2017 3569

«Ерни (Аллоҳ хайрли ишларга) яроқли қилиб қўйгандан кейин (унда)бузғунчилик қилмангиз! Унга (Аллоҳга) ҳам қўрқинч ва ҳам умид билан дуо қилингиз! Аллоҳнинг раҳмати эзгу иш қилувчиларга яқиндир»(Аъроф, 56).

 

Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳидан сўрадилар: “Биз узоқ вақтдан бери дуо қиляпмизу лекин қабул бўлмаяпти, нима қилайлик?”

 

 Шунда Иброҳим Адҳам раҳматуллоҳи алайҳи: “Қалбларингиз 10 та нарса туфайли ўлган”, деб жавоб берди:

  • Аллоҳни танидингиз, лекин амрларини бажармайсиз, қайтариқларидан қайтмайсиз.
  • Аллоҳнинг Каломи – Қуръони каримни ўқийсиз, лекин унга амал қилмайсиз.
  • Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни яхши кўраман дейсиз-у, суннатларига амал қилмайсиз.
  • Шайтоннинг душманлигини биласиз-у, аммо унинг дўстига айлангансиз.
  • Жаннатни яхши кўрасиз-у, аммо унга олиб борадиган амалларни қилмайсиз.
  • Дўзахдан қўрқаман дейсиз-у, ундан қочишнинг ҳаракатини қилмайсиз.
  • Ўлим ҳақ дейсиз-у, унга тайёргарлик кўрмайсиз.
  • Бировларнинг айбини қидирасиз-у, ўз айбларингизни ўйламайсиз.
  • Роббингиз неъматларидан баҳраманд бўляпсиз-у, шукр қилмаяпсиз.
  • Ўликларингизни дафн қиляпсиз-у, улардан ибрат олмаяпсиз.

 

 

Манба:muslim.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216198
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531