Бош мия қон томирларини тозалашнинг табиий усуллари
26.10.2015 12819

    Инсоннинг бош мия қон томирларини тозалаш жуда ҳам муҳим ва фойдали ишдир, бунинг натижасида кишининг ўзини ҳис қилиши сезиларли яхшиланади. Бу шунингдек, остехондроз-дан атеросклерозгача бўлган турли касалликлар билан оғриган кишиларга ёрдам беради. Томирларни мунтазам тозалаб туриш бизга бошнинг оғирлашганидан, бош оғриғидан халос бўлишга, кайфият ва хотиранинг яхшиланишига, диққатнинг жамланишига яна кенг имкон беради.

 

Асал ва ёнғоқ


   Беш дона ёнғоқ мағзини майдалаш ва бир ош қошиқ табиий асал билан аралаштириш, унга яна ярим чой қошиғидан янчилган долчин ва занжабил қўшиб аралаштириш ва аралашмани бир суткага музлатгичда сақлаш керак бўлади. Бу аралашмани кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин бир ош қошиғидан истеъмол қилинади.

 

Пиёз шарбати ва асал


   Стаканнинг учдан бири миқдорида пиёз шарбати(суви)ни сиқиб олиб, бир стакан тоза табиий асал билан аралаштирилади. Аралашмани бир чой қошиғидан кунига уч маҳал овқатланишдан ярим соат олдин истеъмол қилинади. Бу восита қон томирларини тозалашга ёрдам бериши билан биргаликда иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.

 

Табиий шарбатлар


   Ҳар куни тушлик ва кечки овқатланишдан олдин, биринчи кун ярим стакан анор шарбати, иккинчи кун ярим стакан олма шарбати, учинчи кун ярим стакан сабзи шарбати ичиш тавсия этилади. Бунда магазиндан олинган шарбат эмас, ўзингиз уйда янги сиқиб олган шарбатни ичиш лозим бўлади.

 

Қариқиз илдизи қайнатмаси


   Қуритилган қариқиз илдизидан 10 грамини олиб, устига ярим литр қайноқ сув қуйилади, 8-10 соат тиндирилади, сўнг докадан ўтказилиб, салқин жойга қўйилади. Эритмани бир ой давомида 4 ош қошиғидан кунига бир маҳал нонуштадан ярим соат олдин ичилади.

 

Шу мақсад учун фойдали маҳсулотлар


    Тани сиҳатлик, организм умумий саломатлиги ва қон томирларини тозалаб туриш учун ҳар куни нонуштадан олдин битта мандарин, бир қисмдан майиз ва ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шундан 15-20 минут ўтказиб, бир чой қошиғида тоза табиий асал ва бир бўлак лимон. аралаштирилган қайнаган сув ичилади. Яна 15-20 дақиқадан сўнг нонушта қилиш мумкин.



Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади.

www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215950
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24509