Бодринг ва унинг фойдали хоссалари
13.10.2015 12437

    БОДРИНГ (Cucumis sativus L.) — қовоқгуллилар оиласига мансуб бир йиллик сабзавот экини. Мевасида витамин С, 92,7— 97,7% сув, 1,1—3,7% қанд ва минерал тузлар, шунингдек эфир мойи бор. Меваси кўклигича, тузланган ва консерва ҳолида истеъмол қилинади. Шарбати тиббиётда дори-дармон сифатида ишлатилади. Ўзбекистонда селекция йўли билан яхшиланган Марғилон 822 нави кўпроқ етиштирилади. Кечпишар, палаги узун, барги ўртача, беш бурчакли. Меваси цилиндрсимон, бўйи 16—18 см, эни 5—6 см, оғирлиги 130—240 г, тўқ яшил, учидан бошланадиган оқ йўллари бор, баъзан йўллари бўлмайди.
    Бодринг — ажойиб маҳсулот. Ўзининг камёб сифати - кам калориялилиги билан — унинг 100 грамида бор-йўғи 16 килокалорияга эга, бириктирувчи тўқималарга эгалиги сабабдан уни истеъмол қилинганида кишида тезда тўйганлик ҳиссини уйғотади.Шу сабабдан бодринг қўшиб тайёрланган ҳар қандай салат – ҳар қандай парҳезнинг асосидир. Бодринг таркибида тартран кислотасининг катта миқдорда мавжудлиги модда алмашинувини яхшилайди, баданда углеводларнинг ёғга айланиб, йиғилишининг олдини олади, шу йўл билан киши вазнида ортиқча килограмлардан халос бўлишда ёрдам беради.
    Бодринг таркибида сувнинг кўп миқдордалиги ҳисобига чанқовни босади, шунинг учун ҳам у очиқ табиат қўйнида дам олишни хуш кўрувчилар учун ҳеч қандай сабзавот ўрнини боса олмайдиган воситадир.
   Бодринг мағзи таркибига кирувчи бириктирувчи модда ва сувнинг қаймоқдек оқиб турувчи шаклига бой бўлгани сабабли ошқозон-ичак фаолиятини яхшилаб, танговул қилинган овқатдаги ёғнинг баданга сўрилишини пасайтиради. Бунинг ҳаммаси бадан вазни тадрижий меъёрига келишига замин ҳозирлайди. Диетология (парҳезшунослик)да бадан вазнини енгиллатиш учун бодрингдан кенг фойдаланилади. Бу қуйидаги ҳолатларда ёрдам беради:

Бадандан хилтлар ва зарарли моддаларнинг чиқариб юборишда;

Пешоб йўлларини “ювиб тозалашда”;

Холестерин миқдорини пасайтиришда;

Тўқималарни керакли сув миқдори билан тўлдиришда.

    Киши вазнини енгиллатиш мақсадида қиладиган парҳез-даволанишини даладаги бодринг пишиғи мавсумида ҳафтасига бир кун амалга ошириш мумкин. Чунки иссиқхоналардаги етиштирилган бодрингда кимёвий қўшимчалар кўпроқ бўлади.
     Ортиқча вазнини енгиллатиш мақсадида қиладиган парҳез-даволанишини амалга оширишни ният қилган киши кун давомида 1,5 кг бодрингни 5-6 маҳалга бўлиб истеъмол қилгани мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда уни пўстлоғи билан тановул қилгани яхши. Уни истеъмол қилишдан олдин уни яхшилаб ишқалаб ювиш лозим. Бундан мақсад унинг устидаги тупроқ, ўғит ва бошқа ортиқча нарсалардан тозалашдир. Истеъмол қилинадиган салатнинг бир хиллиги кўнгилга урмаслиги учун унгаҳар хил кўкатлар жумладан петрушка, укроп ва кашнич тўғраб қўшиш мумкин. Салат устига энг яхшиси бироз - ярим ош қошиғида зайтун ёки ўсимлик ёғидан қўшиш етарли бўлади. Ҳазми яхшироқ бўлиши учун салат устига лимон шарбатидан таъбга қараб бир неча томчи қўшиш тавсия этилади. Уни туз қўшмасдан истеъмол қилган яхшироқ.

 


Жалолиддин Нуриддинов тайёрлади. / www.muslim.uz /

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216429
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556