ҲАСАД ВА УНИНГ ЁМОНЛИГИДАН ПАНОҲ СЎРАШ
3.2.2018 2759

Қуръони каримнинг Ҳашр сурасида шундай дуо қилиш ўргатилган:

 

رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالإِيمَانِ وَلاَ تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلاًّ لِلَّذِينَ آمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ.

 

Дуонинг ўқилиши: “Роббанағфир ланаа ва ли-ихвааниналлазийна сабақувна бил иймаан, ва лаа тажъал фий қулувбинаа ғиллал-лиллазийна ааманув, роббанаа иннака роувфур роҳийм”.

 

Дуонинг таржимаси: “Парвардигоро, Ўзинг бизларни ва бизлардан илгари имон билан ўтган биродарларимизни мағфират эт, қалбларимизда имон келтирган зотлар учун бирон ғиллу ғашлик қилма. Парвардигоро, албатта Сен Меҳрибон ва Раҳмлисан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).

 

Биз оят таржимасида “ғиллу ғашлик” деб ифодалаган сўз арабий матнда “ғилл” тарзида келган. Уламолар бу сўзни “кўролмаслик”, “ҳасад”, “адоват” деб тушунтиришган.

 

Уламолар мана шу оятни далил қилиб айтадилар: “Саҳобалар розияллоҳу анҳумдан кейин келган ҳар бир мўмин-мусулмон банда уларнинг ҳақларига дуо қилиши, уларни ҳурмат-эътиром қилиши лозим” (Манба: Муҳаммад Саййид Тантовий, “Ал-васит”).

 

اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي لَكَ شَاكِرًا لَكَ ذَاكِرًا لَكَ رَاهِبًا لَكَ مِطْوَاعًا إِلَيْكَ مُخْبِتًا أَوْ مُنِيبًا رَبِّ تَقَبَّلْ تَوْبَتِي وَاغْسِلْ حَوْبَتِي وَأَجِبْ دَعْوَتِي وَثَبِّتْ حُجَّتِي وَاهْدِ قَلْبِي وَسَدِّدْ لِسَانِي وَاسْلُلْ سَخِيمَةَ قَلْبِي.

 

Ўқилиши: “Аллоҳуммажъалний лака шаакиро, лака заакиро, лака роҳиба, лака митвааъаа, илайка мухбитан ав мунийбаа. Робби тақоббал тавбатий, вағсил ҳавбатий, ва ажиб даъватий, ва саббит ҳужжатий, ва саддид лисааний, васлул сахиймата қолбий”.

 

Маъноси: “Ё Аллоҳ, мени Ўзингга шукр қиладиган, Ўзингни эслайдиган, Ўзингдангина қўрқадиган, итоат этадиган, хушули, тавба билан қайтувчи қил! Парвардигорим, тавбамни қабул эт, гуноҳимни кечир, дуойимни мустажоб айла, ҳужжатимни мустаҳкам (кучли) қил, қалбимни (тўғри йўлга) бошла, тилимни тўғрила, қалбимдаги ҳасад-адоватни кетказ” (Абу Довуд, Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).

 

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الثَّبَاتَ فِي الأَمْرِ وَأَسْأَلُكَ عَزِيمَةَ الرُّشْدِ وَأَسْأَلُكَ شُكْرَ نِعْمَتِكَ وَحُسْنَ عِبَادَتِكَ وَأَسْأَلُكَ لِسَانًا صَادِقًا وَقَلْبًا سَلِيمًا.

 

Ўқилиши: “Аллоҳумма инний асъалукас сабаати фил амр, ва асъалука азийматар рушд, ва асъалука шукро ниъматика ва ҳусна ъибаадатик, ва асъалука лисаанан содиқов-ва қолбан салиймаа”.

 

Маъноси: “Ё Аллоҳ, Сендан ишларда собитқадамлик сўрайман, чиройли тасарруф (ёки қатъият) сўрайман, берган неъматларингга шукр қилишни, Сенга гўзал суратда ибодат қилишни сўрайман. Сендан ростгўй тил, салим (покиза) қалб сўрайман” (Термизий, Насоий ва Аҳмад ривоят қилган. Ривоят санади заиф).

 

بِاسْمِ اللهِ يُبْرِيكَ وَمِنْ كُلِّ دَاءٍ يَشْفِيكَ وَمِنْ شَرِّ حَاسِدٍ إِذَا حَسَدَ وَشَرِّ كُلِّ ذِي عَيْنٍ.

 

Ўқилиши: “Бисмиллаҳи юбрийка, ва мин кулли даа-ин яшфийка, ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад, ва шарри кулли зий ъайн”.

 

Маъноси: “Сени тузатадиган, ҳар қандай дардингга шифо берадиган, ҳар бир ҳасадчи ҳасад қилганида, ҳар бир кўзнинг ёмонлигидан (ҳимоя қиладиган) Аллоҳ номи билан бошлайман”.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бетоб бўлиб қолсалар, Жаброил алайҳиссалом у зотга: “Бисмиллаҳи юбрийка, ва мин кулли даа-ин яшфийка, ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад, ва шарри кулли зий ъайн”, деб дам солар эди (Муслим ривоят қилган).

 

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ.

 

Ўқилиши: “Аъувзу бикалимаатиллааҳит тааммати мин кулли шайтонив-ва ҳаамма, ва мин кули ъайнил лаамма”.

 

Маъноси: “Аллоҳнинг мукаммал(1) калималари билан ҳар бир шайтондан, зараркунандадан ва гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”.

 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Аллоҳнинг мукаммал калималар билан ҳар бир шайтондан(2), зараркунандадан ва гуноҳкор кўздан иккингизга паноҳ тилайман”, дердилар, сўнгра: “Бобонгиз (Иброҳим алайҳиссалом) бу калималар билан Исмоил ва Исҳоққа паноҳ тиларди”, деб айтардилар (Бухорий, Абу Довуд ва Табарий ривоят қилган(3).

 

(1) Уламолар ривоятдаги “мукаммал” сўзини манфаатли, шифо келтирувчи, муборак, кор қилувчи, наф берувчи, деб тушунтиришган.

 

(2) Бу ўринда “шайтон” сирасига инсон ва жинлардан бўлган шайтонлар киради.

 

(3) Хаттобий айтишича, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бу ҳадисни Аллоҳнинг Каломи махлуқ (яратилган) эмаслигига далил қилиб келтирарди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам махлуқ билан паноҳ истамаганлар (Манба: Ибн Ҳажар, “Фатҳул борий”).

 

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216434
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556