Амир Темурнинг эътиборини тортган мақбара бугун эътибордан четда қолмоқда
24.10.2018 297

Тошкент шаҳар маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш давлат инспекциясидан олинган маълумотларга кўра, Шайхонтоҳур туманида жами 73 тарихий объект рўйхатга олинган. Улардан иккитаси археологик, 69 таси архитектура, қолгани эса монументал санъат ёдгорликлари сифатида қайд этилган. Шундай архитектура ёдгорлигидан бири Шайх Зайниддин бобо мажмуасидир.

Шайх Зайниддин 1164 йилда Бағдод шаҳрида туғилган. Отаси ҳам олим ҳам давлат арбоби бўлиб, Ироқнинг Хоразмшоҳ давлатидаги элчиси бўлган. “Аворуф ул-маориф” номли китобнинг муаллифи. Китобда илм-фанга қандай муносабатда бўлиш керак, одамнинг хулқ-атвори, одоб-ахлоқи, жамиятда ўзини қандай тутиши лозимлиги, покланиш усуллари, комил инсон бўлиш учун маорифу маърифат, маънавият-маданият имкониятларидан фойдаланиш йўллари тушунтириб берилган. Шунинг учун ушбу асар араб, форс, инглиз, немис ва бошқа тилларда бир неча бор нашр қилинган.

Шу олимнинг фарзанди Тошкентда кўп савобли ишлар қилган Шайх Зайниддин номи билан аталувчи кўҳи Орифон мақбараси узоқ йиллар ўтса ҳам ўз қадр-қимматини йўқотмаган. Тарихий маълумотларга кўра, Хожа Аҳрор Валий ҳам Самарқанддан келиб, ушбу мақбарани бир неча марта зиёрат қилган. Навоий бобомиз ҳам китобларида сухравардийлар сулоласини ҳурмат билан тилга олган.

Ривоят қилинишича, Шайх Зайниддин ёшлигида отасининг кўрсатмасига кўра, Тошкентга келиб, Кўкча мавзесидаги эски қабристон ёнига жойлашади ва шу ерда яшай бошлайди. Ул зот ўз замонасининг билимдон кишиларидан бири бўлиб, сухравардия тариқатининг солиҳларидан эди. Бинобарин, Тошкент аҳлига тасаввуф илмидан, маърифатдан сабоқ берган.

Шайх Зайниддин бобо чиллахонада яшай бошлагач, аста-секин унинг атрофига одамлар кўчиб келиб, маскан қуради. Бир неча йиллар ўтгач, Шайх Зайниддиннинг авлодлари ҳамда кўчиб келган ихлосмандлар жамоасининг нуфузи орта бориб, қабристон ёнида бир қишлоқ (XIII аср) вужудга келади. Мазкур қишлоқнинг номини Шайх Зайниддин бобога нисбат бериб, “Қуйи орифон” (оқимлар қишлоғи) деб атай бошлайдилар. Шайх 95 ёшида вафот этади ва мана шу ерга дафн этилади. Замонлар ўтиши билан аста-секин чортоқ нураб харобага айланади. Манбаларда қайд қилинишича, бу зиёратгоҳни соҳибқирон Амир Темур бир неча марта зиёрат қилган. XIV аср охирида Амир Темурнинг фармонига кўра, эски чортоқ устига ҳозирги муҳташам ва салобатли мақбара барпо этилган. Ўшандан буён мазкур мақбара бир неча марта таъмирланган.

Шайх Зайниддин бобо мақбараси Тошкентдаги мақбаралар орасида энг ажойиб, салобатли ва муҳташам мажмуалардан биридир. Мазкур мақбара ХIV-ХV асрларга мансуб бўлган меъморчилик услубига хос ёдгорликдир. Мақбара ХI асрда ташкил топган қабристоннинг энг қия тепалиги устига қурилган.
Тошкент аҳлига тасаввуф илмидан маърифат тарқатган буюк олимнинг номи билан аталган мақбаранинг бугунги аҳволи қувонарли эмас. Обида мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида реконструкция қилинган бўлса-да, бугун яна таъмирга муҳтож.

Обида қабристоннинг ичида қолиб кетгани учунми, эътибордан четда қолиб кетмоқда. Ёдгорликнинг пештоқи борган сари кўчиб боряпти. Деворлари эса зах тортиб қолмоқда. Мажмуа бугун нафақат маҳаллий, ҳатто хорижлик зиёратчилар ҳам ташриф буюрадиган масканга айланган. Шундай экан, бу ҳудудни, обидани қаровсиз қолдириш мумкин эмас.

Шайхнинг ҳаёти ҳаммамиз учун ибратлидир. Уни ўрганиш, тадқиқ қилиш ва келгуси авлодларга етказиш учун ҳам ушбу маданий мерос объектига эътибор қаратиш муҳимдир.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 56470
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6693