Амалимиз ким учун?
15.4.2017 4456

   Баъзида турли касб соҳаларининг ўзларига юклатилган ишларини юзаки, номига «Мендан кетгунча эгасига етгунча» қабилида қилишларини кўриб ажабланаман. Ахир шу касби орқали топган пулини болаларига бориб едиради-ку! Наҳот инсон шуни ўйлаб кўрмаса? Агар ким ва қандай соҳа вакили бўлишидан қатъий назар, «Аллоҳ мени кўриб турибди», деб ўз ишини қилса, ўша юрт гуллаб яшнайди ва баракага тўлади.

 

Аллоҳ Қуръонда амалларимиз ким учун қилинишини баён қилиб шундай деган:

     

          قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ (162) لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ

 

«Айтинг: «Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир.

Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман» (Анъом 162,163).

 

 Азизлар оятдаги «Лиллаҳи» яъни «Аллоҳ учун» деган сўз ҳар бир мўмининг шиори бўлиши керак!
Мана шу сўз ақидамиз, шиоримиз бўлмас экан қилган амалимиз ўзимизни чарчатишдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ оятда амалини риё қиладиган, миннат қиладиган одамлар ҳақида нима деди:

 

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالْأَذَى كَالَّذِي يُنْفِقُ مَالَهُ رِئَاءَ النَّاسِ وَلَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَمَثَلُهُ كَمَثَلِ صَفْوَانٍ عَلَيْهِ تُرَابٌ فَأَصَابَهُ وَابِلٌ فَتَرَكَهُ صَلْدًا لَا يَقْدِرُونَ عَلَى شَيْءٍ مِمَّا كَسَبُوا وَاللَّهُ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الْكَافِرِينَ

 

«Эй, имон келтирганлар! Молини одамлар кўрсин деб берадиган, Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсага ўхшаб, (берган) садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг!* У (риёкор) устини тупроқ қоплаган силлиқ қояга ўхшайди; устига жала ёққанда, (тупроқ ювилиб,) сип-силлиқ тошнинг ўзини қолдиради. Улар топган (ва сарфлаган) бойликларидан ҳеч нарсага эга бўла олмайдилар. Зотан, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай».

 

Оятдаги риёкорнинг амалини қаранг, Аллоҳ қандай ташбеҳ қилаяпти.

 

   Бир тош устига тупроқ тўда бўлиши учун ойлаб, чанг кўтарилиши керак бўлади. Мисол учун бир йил мобайнида тўхтовсиз чанг бўлиб турса, ўша гардлар йиғилиб, тупроқ кўринишини олади. Энди бир марта ёмғир ёғса, ўша тош устидаги ҳамма тупроқни ювиб яна силлиқ тош кўриниши пайдо бўлиб қолади. Бир ой икки ой эсган чанг тўзоннинг амалидан асар ҳам қолмади.
Амаллар ҳам шундай, ойлаб, хайри эҳсон қилдингиз. Ойлаб рўза тутдингиз, агар шу ишингизга риё ёки миннат аралашиб қолса, шунча меҳнатингиз йўқ бўлиб, қилган амалингиз ҳабата бўлади, дейилмоқда.

 

 Шунинг учун салафу солиҳлар амалларини ҳеч кимга кўрсатмасликка ҳаракат қилар эдилар:
Абдурраҳмон ибн Абу Лайло раҳматуллоҳи алайҳ – бу киши Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг замондошлари. Уйларида нафл намоз ўқир эдилар. Агар биров келиб қолса, ўзларини ухлаганга солар, келган одам: «Қачон келсам, бу уйқуда», деб қайтиб кетар эди. Мана ихлос.

 

 Аллоҳ барча соҳа вакилларига амалларига ихлос билан ёндошиб, Аллоҳ кўриб турибди, деган эътиқод билан зиммаларидаги масъулиятни бажаришни насиб айласин!

Одилхон қори Юнусхон ўғли

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216428
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556