Альфред Вегенернинг илмий фарази Намл сурасида
8.1.2017 5918

   Йигирманчи асрнинг бошларида олмон тадқиқотчиси Альфред Вегенер “Ер шаридаги қитъалар сайёрамизнинг илк ривожланиш даврида ёнма-ён жойлашган бўлиб, уларнинг турли томонга ҳаракатланиши оқибатида бир-биридан ажралиб, вақт ўтиши билан бир-биридан узоқлашиб кетган”, деган илмий фаразни илгари сурди. Аниқланишича, Ер сатҳини ташкил қилувчи олтита катта пласт ва сон-саноқсиз майда пластлар узлуксиз ҳаракатда экан.
    Ер пўстлоғи ва мантиядан ташкил топган Ер юзасининг қалинлиги 100 км гача бўлиб, пластлар деб аталган бўлаклардан ташкил топган. Ҳозирги кунда Ер сиртини олтита катта ҳамда ғоятда кўп кичик ва майда пластлар ташкил қилади. Плиталар тектоникаси деб номланган бу назарияга кўра, астеносфера қатламида бу пластлар узлуксиз горизонтал ҳаракатдадир. Масалан, Атлантика уммонининг майдони йил сайин кенгайиб бормоқда. Фан бу ҳодисани кашф этганига кўп бўлмади. Бу ҳодисанинг еттинчи асрда нозил бўлган Қуръон оятларида очиқ-ойдин айтилгани эса бу муқаддас китобнинг Аллоҳ Таолонинг ҳақ каломи эканлигини яна бир тасдиқловчи илмий мўъжизадир.
     

"Сиз тоғларни кўриб тек қотиб турибди, деб ўйларсиз. Ҳолбуки, улар ҳам худди булутлар юргандек юрарлар..." (Намл сураси, 88-оят) 

   

     Аллоҳ Таоло Қуръонда тоғлардаги бу жараённи ҳаракат деб тавсифлаган. Бугунги кундаги олимлар ҳам мана шу жараённи континентал ҳаракат деб атамоқдалар. Оламнинг яратилиши, Ернинг тузилиши ҳақидаги тасаввурлар турли хил жоҳилий хурофотларга асосланган еттинчи асрда мана шундай чуқур илмий ҳақиқатларнинг нозил бўлиши ва уларнинг орадан бир минг тўрт юз йил ўтгачгина фан-техника тараққиёти туфайли тасдиқланиши ушбу муқаддас самовий китоб - Аллоҳ Таолонинг ҳақ пайғамбарига юборилган ҳақиқий мўъжиза эканлигига яна бир далилдир.

 

 

Манба: www.quran.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216917
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589