АХБОРАТ АСРИ ТАҲЛИКАЛАРИ
14.10.2017 9404

Интернетга бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб бормоқда. Натижада ахборот ва коммуникация соҳасида улкан ўзгаришлар юз беряпти. Охирги 50 йилда ахборот узатиш тизимининг иши 300 минг марта тезлашди. Нарх эса минг баробар арзонлашди. Бундай ҳодиса Ер юзида улкан ахборот макони – халқаро интернет тармоғи юзага келишига омил бўлди.

       

  Бугунги кунда интернет айрим “шахслар” учун ғоявий қуролга айланаётган масаланинг энг муаммоли жиҳатидир. Яқин ўтмишда бирор давлатни забт этиш учун қурол, танк ва шу каби воситалардан фойдаланилган бўлса, ҳозир бундай қуролларнинг аҳамияти пасайиб боряпти. Буларнинг ўрнини оммавий ахборат воситалари, айниқса, интернет эгаллаяпти.  Шундан кўринадика, ҳозир бирор халқни ёки мамлакатни тобе қилиш учун, ўша мамлакат ёшларининг онгини забт этиш кифоя. Бу фикрнинг исботи сифатида “Араб бахори” бухронлари ёки Европанинг айрим худудларидаги нотинчликларни айтиш мумкин.

        

Ҳозирги таҳликали замонда интернет тармоғи орқали тарақатилаётган ғаразли маълмумотлар, вайронкор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказмоқда. Кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бормоқда.

        

Бугун шахсни манқуртга айлантириш учун Чингиз Айтматов ёзганидек, туя терисини  одамнинг тақир бошига кийдириш шарт эмас. Энди содир бўладиган урушлар жанг майдонида эмас, балки мафкура полигонида юз беради. Шу жиҳатдан қараганда, ёшларнинг кўп вақтини интернетда беҳуда сарфлаши катта фожиадир.

       

  Ҳозирги кунда Хитойда 500 миллиондан, Россияда 50 миллиондан, Ўзбекистонда 10,2 миллиондан ортиқ интернетдан фойдаланувчи рўйхатга олинган. Эндиликда ижобий ва салбий ахборотларнинг глобал тармоққа чиқиши учун бир сония кифоя.

        

Афсуски, кўп ёшлар Ислом дин ниқоби остида олиб борилаётган бузғунчи ҳаракатларнинг қурбони бўлиб, дин душманлари қуролига айланиб қолмоқда. Улар нозик чегара чизиғини англамай, шундай тарғиботларга учиб, ўз дини, диндошлари, халқи ва ўзи туғилиб ўсган Ватанига қарши исён қилишгача бориб етмоқда.

       

  Аслида, адашган кимсаларнинг дин ва шариат борасида умуман илмлари йўқ, фақатгина  тўдабошидан ёдлаб олганларини такрорлашдан нарига ўтолмайди. Бу қайғу билан қайд этиш жоизки, бугунги ёшларимизнинг тўқсон фоизи диний масалаларда уламолар томонидан ёзилган адабиётган қолиб, интернетга мурожаат қилмоқда.

       

  Инсон қаердан, қандай маълумотларни олмасин, албатта, текшириб кўриши ва уларга кўр-кўрона эргашмаслиги керак. Қуръоний Каримнинг Исро сурасида шундай мархамат қилинади: (Эй инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур) (36 оят) – деган хитобига қатъий амал қилиш лозим.

      

   “Ахборат асри” деб аталаётган ҳозирги замонда маълумот олиш ва ахборот алмашишнинг қулай воситаси интернетдир. Бироқ бу тармоқда ҳамма нарса аралаш-қуралаш – оқ билан қора, эзгулик билан ёвузлик. Маълумот тарқатиш, бизнес ва реклама учун катта майдонга айланган глобал тармоқни назорат қилишнинг имкони йўқ. Шунинг учун ҳам “ўргимчак тўғри”да бузғунчи ғоялар тарғиботи ва террорга чақириқлар жуда кўп учрайди.

      

   Бузғунчи фирқалар томонидан амалга оширилаётган хунрезликлар оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет орқали кенг намойиш этилмоқда. Жангарилар ўзларининг қабиҳ мақсади йўлида интернетдан усталик билан фойдаланмоқда. Масалан, ғаламисларнинг алдамчилик, кўзбўямачилик билан ишланган, сохталаштирилган видеотасвирлари ғўр ёшларни ўз домига тортмоқда.

       

  Масалан, “Ироқ ва Шом ислом давлати” террорчи ташкилоти видеолавҳалари “ал-Ҳаёт” медиа студиясида тайёрланди. Улар юқори сифат ва профессионал маҳорат билан ишлаган. Бу ишга катта малака, тажрибага эга бўлган епропалик мутахассислар жалб этилган. Ҳар сафар жангарилар томонидан чиқарилган видеолавҳа аввалгисидан фарқ қилади. Бундай лавҳалар халқаро жамоатчиликка қайдан таъсир этишини кўриб, кузатиб, шунга яраша иш тутилмоқда.

        

Дастлаб, ушбу жаргарилар тарқатган видеолавҳаларда бегуноҳ одамларни қўйдек бўғизлаш каби ваҳшийлик акс эттирилган  бўлса, энди бу қонхўрлар тарқатаётган сўнгги видеолавҳаларда бундай дахшатли тасвирлар йўқ. Чунки жангариларнинг ушбу ваҳший тасвирларини халқаро ҳамжамият, хусусан, оммавий ахборот воситалари уларнинг зарарига қўлламоқда. Шунинг учун жангарилар, гўё Ислом йўлида “қурбон” бўлаётганлари акс этган фотосурат ва видеолавҳалардан тарғибот мақсадида фойдаланишмоқда.

       

  Ёшларнинг бундай ғояларга алданмаслиги, залолат ботқоғига ботмаслигини таъминлаш ниятида зарур тавсияларни баён қиламиз. Мақсадимиз ёшларни интернетга ин қуриб, ўзларининг вайронкор ғояларини вирус каби бутун дунёга тарқатаётган жиноятчиларнинг асл башарасидан огоҳ этишдир.

       

  Соғлом ақл эгалари интернет қулайликларидан ўз билимларининг ошириш йўлида оқилона фойдаланади. Лекин баъзи ёшлар эса ушбу тармоқдаги ёвузликка, маънавий таназзулга сабаб бўладиган сайтларда “сайр қилиб”, ўзлари ва атрофдагиларнинг онгини заҳарлаётганлари аниқ. Интернет бозоридан ҳар ким ўзига керакли нарсани олади, деб тарбияни ўз холига ташлаб қўйиш ярамайди.

       

  Пайдо бўлганига унча кўп бўлмаса-да, лекин аллақачон “ари уяси” каби энг гавжум электрон манзилларга айланган ижтимоий тармоқлар ёвуз кучларнинг виртуал қуролига айланди. Зеро, террорчилик кайфифтидаги шахсларнинг ижтимоий тармоқлар орқали олиб бораётган тарғибот-таршвиқотлари кун сайин авж олиб бормоқда.

      

   Шунинг учун ҳам ёшларда хабар ва маълумотларни таҳлил эта олиш малакасини ҳосил қилиш зарур, Зеро, ҳар қандай хабар ҳам тўғри ва холис бўлавермайди. Ҳар бир маълумотни текшириш ҳақида Аллох таоло шундай дейди: “Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у ҳабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!” (Ҳужурот сураси 6 оят).

      

   Аллох таоло Қуръони каримнинг Нисо сураси 115-оятида шундай дейди: “Кимга ҳидоят аниқ бўлгандан кейин Пайғамбарга мухолифлик қилса ва мўминлар йўлидан ўзгасига эргашса, Биз уни ўзи кетаётган йўлига қўйиб берамиз ва (охиратда) уни жаҳаннамда қуйдирамиз. Нақадар нохуш жой у!”. Ояти каримадан, ҳидоят аниқ бўлгандан кейин залолатга юрган кишиларнинг борадиган жойи жаҳаннам экани кўриниб турибди. Соф ақидани кимдан, қандай ўрганиш равшан бўлган бир замонда қандайдир интернет оламидаги ўзи билмаган ва танимаган кишилардан ақида ўрганаман, деб алданиб қолаётганлар бунга яққол мисол бўлади.

        

Интернетни бежиз “ўргимчак тўри” деб айтишмайди. Зеро, ўргимчак тўри қуёш нурида шунчалар жозибадор ва хилма-хил рангларда товланадики, беихтиёр инсон унга маҳлиё бўлиб қолади. Аксинча, қуёш нури йўқ жойда у жозибадорликдан асар ҳам қолмайди. Шундан экан, жамият барқорлигига таҳдид соладиган, хунерезлик, беҳаёлик, қаллоблик, бузғунчилик кайфиятидаги сайт ва гуруҳларни “ўргимчак тўри”нинг зулматдаги шаклига қиёслаш керак.Шундан экан, ёшларни доимо огоҳ бўлиб, турли ғояларга қарши туриши ва тўғри йўлдан юришлари зарур.

 

 

Мухторжон ДАРВИШЕВ

Шайхонтоҳур тумани “Абдуллох ибн Ҳузофа”

жомеъ масжиди Имом ноиби

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216312
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24551