Аҳдга вафо қилиш тақводорнинг сифатидир
21.10.2017 4367

Аллоҳ таоло ояти каримасида марҳамат қилиб айтади:


بَلَى مَنْ أَوْفَى بِعَهْدِهِ وَاتَّقَى فَإِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُتَّقِينَ (76)


76. Йўқ! Балки ким аҳдига вафо қилса ва тақводор бўлса. Бас, Аллоҳ тақводорларни хуш кўради .
Аллоҳ таоло бу ояти каримада аҳдига вафо қилувчиларни тақводорлар билан бир жойда келтирмоқда ва тақводорларни яхши кўришини баён қилмоқда. Демак, банда тақводор бўлиб, Аллоҳнинг суйган бандалари қаторида бўлишни хоҳласа, аҳдига вафо қилиши керак экан.

Яна бошқа бир ояти каримада:


وَأَوْفُوا بِعَهْدِ اللَّهِ إِذَا عَاهَدْتُمْ وَلَا تَنْقُضُوا الْأَيْمَانَ بَعْدَ تَوْكِيدِهَا وَقَدْ جَعَلْتُمُ اللَّهَ عَلَيْكُمْ كَفِيلًا إِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا تَفْعَلُونَ (91)


91. Агар аҳдлашсангиз, Аллоҳнинг аҳдига вафо қилинг. Қасамларни таъкид қилинганидан сўнг бузманг. Батаҳқиқ, Аллоҳни ўзингизга кафил қилгансиз-а! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингизни билур.

 

Ояти каримадан билиниб турибдики, аҳдлашганда банда ўзига Аллоҳни кафил қиларкан, шундоғ экан, банда берган ваъдасига амал қилсин, чунки ҳамма нарсани билиб, кўриб турувчи Аллоҳ ваъдасига узрсиз вафо қилмайдиган бандани ҳам бу дунёда, ҳам у дунёда шарманда қилади ва мунофиқлар қаторига қўшиб қўяди.

 

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимда тўртта (хислат) бўлса, у ҳақиқий мунофиқ бўлади, кимда шу хислатлардан бирортаси бўлса, ҳатто уни тарк қилмагунча унда мунофиқликнинг аломати бўлади (у хислатлар) : Омонатга хиёнат қилади, гапирса ёлғон гапиради, аҳдлашса вафо қилмайди, хусуматлашиб қолса, фужурга кетади”, дедилар .

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида ўрнак ва муаллим бўлганлари каби аҳдга вафо қилишда ҳам ўрнак бўлганлар.

 

Абдуллоҳ бин абу Ҳамсаъ розияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлишларидан олдин савдо қилдим, сотган нарсамдан озгина кам чиқди. Мен қолганини шу ерга олиб келиб беришга ваъда бериб, эсимдан чиқиб кетаверибман. Уч кундан кейин берган ваъдам эсимга тушиб қолди ва дарҳол ваъдалашилган жойга борсам, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ўша жойда турган эканлар. Шунда “Эй бола, мени машаққатга қўйдинг-ку, мен бу ерда уч кундан бери сени кутиб турибман” дедилар .

 

Ҳа, Аллоҳ ва унинг Расули ҳамда мўъминларнинг гўзал сифатларидан бири аҳдга вафо қилишдир. Ким аҳдига вафо қилса, Аллоҳ севган тақводорлардан бўлади ва мунофиқлик аломатларидан холи бўлади. Акс холда, Аллоҳ ёмон кўрган бандалар қаторида мунофиқликнинг бир аломати бор инсонлар қаторига кириб қолади. Аллоҳ барчамизни мунофиқ бўлиб қолишдан сақласин!

 

Кенжаев Таваккал,
Шайхонтоҳур тумани “Эшон Бобохон”
жоме масжиди имом хатиби

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216326
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552