Жаннат ва жаҳаннам
9.9.2018 3243

— Жаннатнинг таърифи қандай?
— Жаннат роҳат ва фароғатга тўла. Унда хушҳаво боғлар, зилол чашмалар, тил билан баён қилиб бўлмас афзалликлар бор.

— Жаннатдаги энг мўъжизавий ва ҳайратланарли воқеа нима?
— Жаннат аҳлининг Аллоҳ дийдорига етишмоғи. Аммо Аллоҳни биз қай тариқа, яъни қай кўз билан кўрмоғимиз маълум эмас.

— Жаҳаннам қандай макон?
— Жаҳаннам қабоҳатга ва разолатга тўла азоблар маконидир. У жойда Забония исмли фаришталар кофирлар ва гуноҳкорларга аёвсиз жазо берадилар.

— Жаннатга кимлар киради?
— Бу ўткинчи дунёда Аллоҳ буюрган амалларни бажариб, у Зот таъқиқлаган ишлардан қайтган диёнатли ва гуноҳлари кечирилган мўмин бандалар киради.

— Жаҳаннамга-чи?
— Кофирлар ва фосиқлар.

— Кишилар жаннатда доимий қоладиларми?
— Жаннат аҳли боқий қолади ва унда қазою қадар йўқдир.

— Жаҳаннамга кирганлар-чи?
— Имонсиз кишилар жаҳаннамда доимий маҳбус бўлиб қоладилар. Уларга ўлим йўқ. Аммо гуноҳлари кечирилмасдан жаҳаннамга кирган осий мўминлар гуноҳлари миқдорича жазоланиб, сўнг дўзахдан чиқадилар ва жаннатга қайтиб, у жойда қоладилар.

"Ибодати Исломия" китобидан.





Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216992
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24590