Пайғамбаримиз ҳадисларининг илмий мўъжизалари
21.7.2018 421

  1. Иқлим ўзгариши, техника ривожланиши ва ҳаводаги зарарли чиқиндиларнинг кўпайиши оқибатида экологиянинг бузилиши турли туман юқумли касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Буни қарангки, ҳаттоки мана шу муаммо ҳам Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи вассаллам)нинг эътиборларидан четда қолмаган экан. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Вабо-Бани Исроил қавмига туширилган жазодир. Агар у сиз яшаб турган ерда тарқалса, асло у ерни тарк қилманг, агар у сиз йўқ жойда тарқалса асло у ерга яқинлашманг”. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Буни қаранг, ҳозирги кунда тиббиётда қўлланиладиган “карантин” усули 14 аср аввал Пайғамбаримиз (саллоллоҳу алайҳи вассаллам) ҳадисларида баён қилиняпти. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам одамларга ўлат ёки вабо касали тарқалган жойга яқинлашмасликни агар касаллик тарқалган ҳудудда яшаса у ердан чиқмасликни буюрганлар.

Замонавий тиббиёт вакиллари ҳам юқумлик касалликларни олдини олиш борасида ҳудди шу тадбирни қўлламоқдалар. Яъни, касалликни тарқатмаслик учун беморга алоҳида хонада муолажа қилинади. Унинг олдига ҳеч кимни киритилмайди ва чиқарилмайди. Ҳозирги кунда “парранда гриппи”, “чўчқа гриппи” каби юқумли касалликларнинг кенг тарқалаётгани сир эмас. Олимлар, мана шу касаллик кўп тарқалган мамлакатларга боришни ёки у ерда яшовчиларнинг бошқа давлатларга киришларини чеклашни касалликни олдини олишнинг энг маъқул йўли деб билмоқдалар.

Олимларимиз яқин-яқинга келиб микроскоп ва бошқа махсус ускуналар ёрдамида вирусларни ўрганиш асносида уларнинг тарқалиши эҳтимолини билдилар ва унга қарши карантинни ўйлаб топдилар. Лекин Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига бундан 14 аср илгари бу ҳақда айтиб кетган эдилар.

  1. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ҳомила пайдо бўлганидан 42 кун ўтгач, Аллоҳ унга бир фариштани туширади. Ва ҳомилага қиёфа бериб, унинг қулоқ, кўз, тери, суяк ва эт ато этади” (Муслим ривояти)

Илм – фан ривожланган бир даврда эмбриология соҳасида катта ютуқларга эришилмоқда. Ҳомиланинг пайдо бўлишидан то дунёга келгунига қадар бўлиб ўтадиган ўзгаришларни замонавий ускуналар ёрдамида кўриш мумкин бўлди. Мана шу ускуналар ёрдамида олинган бир неча фотосуратларни эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз:

Ушбу суратда инсоннинг бир томчи ҳолатда пайдо бўлганидан то 42 кунлик ҳомила ҳолатига келгунига қадар жараён тасвирланган. Аҳамият беринг, энг аввалида одам бир томчи сув, кейинроқ лахта қонга айланади, орадан 35 кун ўтгач секин-аста шакл ола бошлайди, лекин одам қиёфасига ўхшамайди. Ва ниҳоят 42 кун ўтгач ҳомила одам қиёфасига киради ва то дунёга келгунига қадар шу қиёфада ривожланади.

 

Мана бу ҳомиланинг 5 ҳафталик тасвири. Олимларнинг таъкидлашича деярли барча жонзотлар бу даврда бир хил бўлар экан. Яъни, уларда ҳали қиёфа йўқ, кўз, қулоқ шаклланмагани сабабли уни одам ёки ҳайвон эмбрионидан ажратиш мушкул экан.

Мана бу суратда эса ҳомила 41 кунлигида ва 44 кунлик тасвирлари акс этган. Қаранг, ҳали 42 кунга етмаган ҳомиланинг кўз, қулоқ умуман қиёфасини кўрмаймиз. Лекин 42-кундан сўнг ҳомилада тўлиқ қиёфа шаклланганининг гувоҳи бўламиз.

Эмбриология соҳаси мутахассиси доктор Стивнинг таъкидлашича, ҳомила ривожланишининг 43 кунидан бошлаб унинг миясидаги тебраниш ва тўлқинларни махсус ускуна ёрдамида сезиш мумкин экан.

Яъни 43 кунлик ҳомила одам қиёфасига киради ва унинг мия ҳужайралари фаолиятини бошлайди. Аҳамият беринг суратда ҳомиланинг кўзчалари пайдо бўлган. Олимларнинг таъкидлашича, кўз косалари ҳомила 6 ҳафталигида юзага келишни бошлайди.

Ғарб олимларинг фикрича, эмбрион ривожланишининг 7-ҳафтасидан бошлаб унда кўз, қулоқлар шаклланиши тезлашар экан.

Бугунги кунда, ҳомилани олдириб ташлаш сони кўп бўлган ғарб давлатларида, эмбринолог олимларнинг фикрига таяниб, 42 кунлик ҳомилада мия фаолиятнинг бошланиши, унда инсон қиёфасининг тўлиқ шаклланишини ҳисобга олган ҳолда мана шу муддатга етган ҳомилаларни сунъий йўл билан олиб ташлаш таъқиқланди.

Зарур ҳолларда ва агар ҳомила 42 кунга етмаган бўлсагина уни олдиришга рухсат этилди.

Мана бу сурат 42 кунлик ҳомиланинг ўлчамлари аниқ тасвирланган суратдир. Қаранг, шундай митти томчидек нарсада ҳам кўз, ҳам қулоқ қўйингки, қалб уриб туриши мўъжизадан бошқа нарса эмас.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48331
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4500