Қадр кечаси минг ойидан афзалдир
10.6.2018 302

Рамазон ойи – Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам орзу қилган ой. Бу ой Қуръон карим ўқиш, хайр-саҳоват улашиш ва меҳр кўрсатиш мавсумидир. Айниқса, бу ойда муборак бир кеча бўлиб, у минг ойдан яхшироқдир. Ким ўша кечани ибодат билан ўтказса, бошқа пайтда минг ой ибодат қилгандан кўп савобга эришади.

 

  Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Қадр сурасида шундай марҳамат қилди:

 

  1. “Албатта Биз Уни (Қуръонни Лавҳул маҳфуздан биринчи осмонга) қадр кечасида нозил қилдик.
  2. (Эй Муҳаммад) қадр кечаси нима эканини сизга нимани англатур?
  3. Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.
  4. У (кеча)да  фаришталар ва Руҳ (Жаброил) Парвардигорнинг изни билан (йил давомида қилинадиган) барча ишлар (режаси) билан (осмондан ерга) тушарлар.
  5. У (кеча) то тонг отгунча саломатликдир.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: “Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: Ким қадр кечасини иймон ва ихлос билан бедор ўтказса, унинг шу кечагача қилган гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар.

Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо): “Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам айтдилар, лайлатул қадрни Рамазон ойининг охирги 10 кунлигини тоқ кунларини кечасидан қидринглар”, дедилар. (Имом Бухорий ривояти).

Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо)Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламдан сўради: “Ё, Расулулоҳ, агар мен мен қадр кечасини топсам нима деб дуо қилай дедилар. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: Ё Аллоҳ, Сен ҳақиқатда гуноҳларни кечиргувчисан, менинг гуноҳларимни кечир, деб дуо қилинг, дедилар. (Имом Термизий ривояти).

Ойша онамиз (розиялоҳу анҳо)Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келса, кечалари ухламас эдилар ва аҳлларини ҳам ибодат қилишга уйғотар эдилар.  (Мутафоқун алай).

Аллоҳ таоло барчамизни бу охирги ўн кунликни ғанимат билиб, тунларни ибодатда, кунларни Аллоҳ таолони зикрида ўтказишликни насиб қилсин. Бу ойни фазилатидан барчамизга Аллоҳ таоло насиб қилсин.

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Маърупов Ойбек

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 42689
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

2644