Ватан севгиси

27 Avg 2015 3317

 

 

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланади

 

 

Оппоқ тонглар отар, чўкади оқшом,
Меҳнатнинг шавқига йўғрилар ором,
Бунёдкор эй халқим, сенга эҳтиром –
Қўлинг қадоғида Ватан севгиси.

 



Кўнгил обод экан, юртимиз обод,
Тўкин дастурхону, фаровон ҳаёт,
Деҳқоннинг ол манглай теридан бунёд,
Буғдой бошоғида Ватан севгиси.


Онамнинг сочига ёғаётир қор,
Юзида йилларнинг хорғин изи бор,
Меҳр дарёсидан кўнгилда баҳор,
Она қучоғида Ватан севгиси.


Гўдак кулгусидан мунаввар олам,
Болам деб, болам деб яшайди одам.
Озод юрт фарзанди қай биридан кам,
Кўзу қароғида Ватан севгиси.


Мустақил Ватанда омонмиз, озод,
Униб-ўсмоқдадир бахтли ёш авлод,
Шукрона айласак арзир умрбод,
Қалбнинг ардоғида Ватан севгиси.

 

 Одилхон қори Юнусхон ўғли