Долчин
24.7.2015 22968

      Долчин (корица) иссиқ мамлакатларда ўсадиган дарахт пўстлоғи бўлиб, таъми аччиқ ва ҳиди ўткир, ранги қизил бўлиб, овқатга хуштаъм ва ёқимли ҳид бериши учун солинади. Долчинни Марказий Осиё бозорларидан топса бўлади. Мизожи иккинчи даражада иссиқ ва қуруқ, 15 йилгача кучи кетмайди.
     Долчин ейилса, ҳидланса ва майдалаб туйилганини баданга боғланса, бадандаги қуюқлашган моддаларни суюлтиради, тиқилмаларни очади, яхши кайфият бағишлайди. Танадаги бадбўй ахлатларни пиширади ва бадандан даф этишга тайёрлайди, барча турдаги заҳарларга тарёк бўлади, барча руҳий, яъни мия, юрак ва жигар қувватларини, бадандаги куч-қувватнинг манбаи бўлган қувватларни сақлайди. Кўзни равшан қилади, бадандаги бодлар ва совуқ мизож моддаларни тарқатиб юборади, миядаги заҳарли рутубатларни (ҳўлликни) қуритади, совуқ ва ҳўл тумовни даф қилади, совуқдан бўлган бош мия дардларига шифо бўлади. Пешоб ва ҳайзни равон келтиради, жинсий қувватни оширади, юрак ўйноғи, қўрқоқлик ва жиннилик дардларига шифо бахш этади, юрак, мия, жигар, меъда, буйракка қувват бағишлайди. Оғиз ҳидланишини йўқ қилади, ҳўл йўтал ва ҳаво етишмаслигини бартараф қилади, аччиқ балғам тўпланиши сабабли ҳосил бўлган овоз бўғилишини очади. Ўпка ва нафас йўлларидаги ёпишқоқ рутубатларни даф этади ва кўкрак ичидаги аъзоларни ана шундай рутубатлардан тозалайди, жигар тиқилмаларини очади, сариқ сув хасталигига шифо бўлади, жароҳат ва яраларнинг ёмон ҳидларини йўқ қилади, чаён ва бошқа заҳарли жонзотларнинг совуқ мизожли заҳрини бадандан даф этади.
      Долчинни майдалаб, эзғилаб сурмага ўхшатиб кўзга тортилса, унга қувват бағишлайди ва агар кўзнинг бошқа дардларига қарши ишлатилса, яхши самара беради – кўзни равшан ва соғлом қилади. Туйилган долчинни асал билан қориб суртилса, юздаги сепкилли доғларни даф этади, сиркага қориб суртилса ҳам шундай таъсир қилади. Иссиқ мизожли кишиларга долчин истеъмоли зарар қилади, бошоғриқ келтиради, қовуққа ҳам зарари бор. Бундай ҳолатларда қатиро ейилса, етган зарарлар ислоҳ бўлади.
        Долчинни бир кунда бир марта ейиш миқдори 7 грамм. Борди-ю долчин топилмаса, ўрнига занжабил истеъмол қилинса ҳам бўлади. Долчин ёғининг мизожи ўзиникига нисбатан анча иссиқ ва учинчи даражада қуруқ. Агар долчин ёғидан ҳар куни 4.5 граммдан 9 граммгача истеъмол қилинса, юзнинг қийшайиши, фалажлик, чаён ва қорақурт чаққани, иситмадан қалтирашга даво бўлади, пешона ва икки чаккага суртилса, бош оғриғини босади ва агар шу ёғ кўз киприкларига суртилса, унинг учишини тўхтатади.

 

“Саломатлик тақвими” материаллари асосида тайёрланди 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216427
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554