Барҳаёт даво усуллари
8.8.2015 3571

   Замонавий тиббиёт қанча ривожланмасин, сўнгги кашфиётлар туфайли қанча янгиликларга эга бўлмасин, Сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундан салкам ўн беш аср муқаддам умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади, ҳайратда қолаверади.
  Ҳижратдан олдин Ясриб (Мадина) ва унинг атрофларида безгак касаллиги кўп учраб, минглаб одамлар шу туфайли ўлиб кетар ёки қаттиқ изтироб чекарди. Расули акрам алайҳиссалом Мадинага келганларида атрофдаги ботқоқликларни кўриб, безгакнинг серсув ва ифлос жойларда тарқалишини айтганлар ва одамларга бош бўлиб, ўттиз минг туп хурмо эктирганлар.
   Абулбаракотнинг ёзишича, бир касаллик чиққан жойда бўлсангиз, бошқа бирор ёққа кетманг, бошқа ерда касаллик тарқалса, у ерга саёҳат қилманг, деб буриб, илк бор карантин усулини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам тавсия этганлар.
   Барча касалликларга қатъий парҳезни буюриб: “Ҳамма даволарни боши шундадир”, деган ҳам Ҳазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эдилар. Кўзи оғриганларга Пайғамбаримиз доимо асал, хурмо ейишни тавсия этардилар. Бундан ташқари, замбуруғ сувини ишлатишни ҳам айтганлар. Кейинчалик бунинг пенициллин экани аниқланди.
    Расулуллоҳ иситмали касалликларда баданни совуқ сув билан намлатишни буюрардилар. Бу усулни ҳозир ҳам қўллаш мумкин. Заҳарланиш ҳолатларида дарров ошқозонни бўшатиб, қайт қилардилар ва елкаларининг уч жойидан қон олдирардилар.
   Сарвари олам алайҳиссаломнинг: “Агар инсонлар оз сув ичсалар, вужудларидаги сиҳҳат ва иштаҳани бир маромда ушлаган бўлардилар”, деган ҳадиси шарифларида ҳикмат катта. Сил, йўталга чалинганларни ва балғам ташлаётганларни қир-адирларга, чўпонлар ёнига жўнатиб, кўп сут ичишини тавсия этардилар. Ҳали микроб ва лабаратория кашф этилмаган бир даврда Расулуллоҳнинг бу касалликка аниқ ташхис қўйиб даволашлари диққатга сазовор. Ҳозир ҳам силни даволашда худди шунга ўхшаш усулдан фойдаланилади.
    Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

 

Холуқ Нурбоқий

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39417
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1186